GM Uzbekistanning arest qilingan mashinalaridan kamida 1500 tasi Ufadagi jamloqda zanglab yotibdi (VIDEO)
Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳри четида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минглаб янги машиналар жамлоқда занглаб ëтгани ҳақида Озодликнинг Уфадаги мухбири хабар берди. Жамлоқни бориб кўрган мухбиримиз билан гаплашган жамлоқ қоровули машиналар Россиядаги банклар талаби билан арест қилинганини айтган. Мухбиримизнинг кузатишича¸ жамлоқдаги машиналар абгор аҳволда¸ резиналари чириган¸кузов занглаган¸ аккумляторлари ўтириб қолган ва офтоб ва ëмғирда машина лаки жилодан махрум бўлган.