Германияда “Ўзбек халқ эртаклари” уч жилдда нашр этилди
Бугун Тошкентда “Ўзбек халқ сеҳрли эртаклари каталоги ” икки жилдли ва Германияда немис тилида нашр этилган уч жилдли “Ўзбек халқ эртаклари” китобларининг тақдимоти ўтмоқда.
Тақдимот Ўзбекистон фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида ўтмоқда.
Китоблар тақдимотини Германиялик фольклорчи-олим, НИзомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фахрий доктори Габриелле Келлер ўтказди.
Ўзбекистонлик етакчи тилшунос олимларнинг чиқишлари кутилмоқда.
- Ушбу ажойиб китобларнинг Германияда нашр этилиши ўзбек тили ва фольклорини йилдан йилга қизиқиш кўпайиб бораётган хорижда ўрганишга имкон беради, - деди тўпламларнинг муаллифи Маматқул Жўраев