World News in Uzbek

“Орол балиқларидан 99 таом” ва яна иккита фестиваль

17-18 октябрь кунлари Нукус ва Мўйноқ туманида ушбу жойларни оммалаштиришга бағишланган қатор фестиваллар ўтади.

Қатнашчилар халқ шоирлари Бердаҳ ва Ажиниёз шарафига ўтказиладиган шеърий –мусиқий фестиваль, “Орол балиқларидан 99 таом” гастрономик фестиваль, “Ород денгизи ва Мўйноқни тикланиши” Халқаро экофестиваль ва конференцияга ташриф буюришлари мумкин.

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз билан бир қаторда Мўйноқ ҳам туристик марказ деб тан олинган. У минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни экотуризм, ралли ва бошқалар билан ўзига жалб қилади.

Орол денгизи қирғоғида Мўйноқ туманининг марказида янги туристик инфратузилма яратилган , ўтовли лагерлар, жип ва квадрациклларда сафари. Фестивалларнинг маданий дастури ҳам жуда бойдир.

Читайте на сайте