Бозорларда жамоат тартиби муҳофазаси янги қоидалар бўйича ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамаси Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар оммавий йиғиладиган жойларда жамоат тартиби муҳофазаси ва жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартнома-ҳуқуқий асосида кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Қоидани тасдиқлади
Белгилаб қўйилганки, тартиб ва ҳавфсизлик муҳофазасини ички ишлар органлари патруль –пост хизматининг бўлинмалари тўлов асосида амалга оширишади. Тарифларни Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой давомида ишлаб чиқишади ва тасдиқлашади.
Қоида жамоат тартиби ва жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлаш бозорлар худудлари, йирик савдо ва дам олиш хордиқ мажмуалари ва марказлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларга тегишлидир, - тушунтиришди www.norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталининг экспертлари.
Белгилаб қўйилганки, тартиб ва ҳавфсизлик муҳофазасини ички ишлар органлари патруль –пост хизматининг бўлинмалари тўлов асосида амалга оширишади. Тарифларни Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой давомида ишлаб чиқишади ва тасдиқлашади.
Фуқаролар оммавий йиғиладиган жойларда пост ва маршрутларни жойлашуви, жавобгарлик зоналари, патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари томонидан хизматни олиб бориш вақти ва тартибини жисмоний шахс билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.