World News in Uzbek

Бизнес- ҳамжамияти ходимларни бошқариш долзарб масалаларини муҳокама этди

Бугун пойтахтда ходимларни бошқариш соҳасидаги энг йирик форум - Open HR Business Forum-2017 халқаро бизнес-форуми ўз ишини ниҳоясига етказади. У Ўзбекистонда иккинчи марта ташкил қилнмоқда ва “Шерикчилик. Ривожланиш. Муваффақият.” Шиори остида ўтказилмоқда. Форумнинг ишчанлик дастури бугунги кунда жамият олдида юзага келаётган HR, бизнес ва меҳнат муҳофазаси соҳаларидаги энг долзарб масалаларга жавоб бериши керак. 

Форумнинг асосий мавзуларидан бири - мамлакатимиз аҳолисининг кўп қисмини қизиқтираётган мавзу – “Ёш мутахассисларни жойлаштириш”. Ушбу панель ўз ичига қўйидаги масалаларни кўриб чиқилишини олади: ёш мутахассислар ва битирувиларни ишга жойлаштириш, битирувчининг йўл картасини тузиш, стажировка ва стажерлик дастурлари, ёш мутахассис ва талабалар ваколатлари.

Ундан ташқари Форумда йирик ва кичик бизнесни солиққа тортиш, инвестиция ва имтиёзлар, экспорт масалалари, бинесни стратегик ривожланиши, корхонада ҳавфсизлик маданияти ва меҳнат мухофазаси, АТ ва телекоммуникация соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш, HR стратегик масалалари ва самарали бошқариш, меҳнатни муҳофазаси бўйича қонунчилигига янгиликлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Россия ва Ўзбекистондан таниқли спикер ва менторлар бизнесни олиб бориш сирлари билан бўлашишди , бизнесни ривожлантиришда янги иш услублари, иш берувчининг HR- брендини бошқариш замонавий технологиялари тўғрисида гаприб беришди.

Панель музокаралари орқали бизнесни қуриш, ўзгаришлар даврида ташкилотни бошқариш , компанияни стратегик олиб боришни ташкиллаштириш ва яна кўп муҳим ва қизиқарли мавзуларни билиб оласиз. Форум чоғида етакчи амалиёт юритувчи экспертлар иштирокида музокаралар, сессиялар бўйича ишлар , давра суҳбатлари ўтказилди. Форумнинг муҳим воқеаларидан бири - жаҳонда машҳур бўлган “Яндекс” компанияси HR –маслаҳатчиси Наталья Зверекдан “Менежернинг бошқарувчилик самараси ” мавзуида муаллифлик тренинги бўлди. Тренингни асосий вазифаси – шахсий кўникмаларини ривожлантириш, менежер томонидан компанияда ўзгаришларни ўтказиш. Тренингда компания раҳбарлари, бизнес мулк эгалари, HR, ўрта ва олий бўғим менежерлари иштирок этишди.
Open HR BusinessForumи бизнес вакиллари учун тажриба алмашиш, ўз фаолияти доирасида янги ахборотларни олиш учун ноеб имконият яратди.

Читайте на сайте