World News in Uzbek

​Наманган вилоят ҳокими «Фидоий ёшлар» отрядларига 100 миллион ажратaди

Кеча, 12 октябрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашининг туманлардаги “Фидоий ёшлар" отряди аъзолари билан вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят ҳокими туманлардаги уюшмаган ёшларни "Фидоий ёшлар“ отрядларида фаол иштирок этиб, миллий бойлигимиз — оқ олтинни йиғиб олишда фаолликка чақирди.

Шунингдек, мавсум давомида энг фаол теримчиларни турли номинациялар бўйича совғалар билан тақдирлаш ҳамда отрядлар фаолиятини намунали ташкил этган Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашларини хона жиҳозлари ва компьютер воситалари билан таъминлаш учун 100.000.000 сўм маблағ ажратилишини таъкидлаб ўтди.

Читайте на сайте