World News in Uzbek

Марказий банк раиси Вашингтонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов таркибидаги делегация Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, улар жорий йилнинг 13-15 октябрь кунлари Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади.

Йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Читайте на сайте