Тошкент юридик коллежи собиқ директорига жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова ҳамда коллежда ишлаган бошқа мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан кеча, 12 октябрь куни ўтказилган брифинг вақтида хабар берилди.
Шаҳар прокуратураси томонидан Наталья Темирова ҳамда бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни ушбу коллеж ошхонасида ўқувчилар ўртасида жанжал чиққан, Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки курсдоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказганди. Жабрланувчиларнинг бири — Асадбек Парпибоев шифохонага олиб борилганида кўп қон йўқотишдан вафот этганди.