АЛАМЗАДА-40… (Иккинчи фасл)
* * * Машина шаҳар кўчалари бўйлаб елдек учиб борарди. Севинчнинг қувончи дунёга сиғмайди. Азоблар вақтинча бўлса-да, унутилгандек ойнадан ташқарига мамнун боқарди. Кўз олдидан отасининг қачонлардир айтган ҳазиломуз сўзлари, эркалашлари, мактуб битишлари-ю, дунёга мағрур боқишлари маржон каби тизилиб ўтарди. У йўл-йўлакай миробга нималар дейишни хаёлига жамларди. «Ишқилиб, йиғлаб юбормайин» дея худодан сабр сўрарди. Ниҳоят […]