ОзодТаъсир: Сурхондарёда деҳқонлар ерёнғоғини тортиб олиш тўхтади
Озодлик радиоси ва сурхондарёлик блогер мақолалари ортидан вилоятда давлатдан қарзи бўлган фермерлар қўлида ишлаган деҳқонларнинг ҳосилини тортиб олиш тўхтади. Фейсбукчи-блогернинг айтишича, деҳқонлар фермердан ижарага олган ердаги ерёнғоғини қарийб йиғиштириб бўлган. 16-18 октябр кунлари бу ҳосилни ҳокимият тортиб олгани кузатилган эди.