Мафия сардори (37-қисм)
Унинг гапи тўғри чиқди. Ҳақиқатан ҳам дарахт тагида ёши элликлар атрофидаги, соч-соқоли ўсиб кетган, устига эски пинжак кийган, бир қарашда пиёнистага ўхшаб кўринадиган одам хуррак отиб ётарди. Ёнида бўшаган шишалар думалаб ётибди. Яшанинг биринчи ушлагани шиша бўлди. Шунақа “чанқаган” эдики, бўш идишни оғзига тутиб кўрди. Шишадан икки томчи тушди. Шу ҳам унинг чеҳрасини очди. Ютиниб […]