ИИВ вакили: қалбаки пул ясовчилар сони икки мартага кўпайди
Миллий валютанинг энг йирик купюраси - 50 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирилгани Сирдарё вилоятида аниқланди. Тўрт кишидан иборат қалбаки пулларни ясовчи гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди.
Бу ҳақда брифинг доирасида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари қалбаки пуллар ясовчи 19 та гурухни аниқлаб қўлга олишди.
Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари қалбаки пуллар ясовчи 19 та гурухни аниқлаб қўлга олишди.
Идора вакили қайд этишича, ўтган йилга нисбатан кўрсаткич икки баробарга ўсган. 2016 йили шу даврда пулларни қалбакилаштиришни 9 ҳолати аниқланган эди. Қалбаки сўмларни олсак, жиноятчилар, асосан, майда купюраларни қалбакилаштиришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакили тармоқда 50 минг сўмлик қалбаки купюра пайдо бўлганига изоҳ берди.
Сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, бу ҳол пойтахтда қайд этилмади. Қалбакилаштирилган пул минтақада аниқланган. Пойтахтда 10 ва 50 минг қийматига эга бўлган купюраларни қалбакилаштириш ҳолати хали учрамаган.