World News in Uzbek

​Бугун — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан очиқ дарслар, учрашув, викторина ва танловлар ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Она тилим – жону дилим” мавзусида ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар ўзбек тили ва адабиёти фанига оид билимини намойиш қилди.

— Тил — миллатнинг ўзлигидир. Тарихи бир неча минг йилларга бориб тақаладиган она тилимиз бошидан кўп синовларни, оғир кунларни ўтказди. Ўзбек фарзандлари ўз тилида гапиришдан маҳкум этилган кунлар ҳам бўлди. Аммо барчаси барҳам топиб, Она тилимиз ёруғликка юз тутди. Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу улуғ байрам барчамизнинг руҳимизга эш, — дейди мактаб директори Г.Музафарова.

Читайте на сайте