Мактабгача таълим вазирига яна икки ўринбосар тайинланди
Янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигига Агрепина Шин раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 октябрдаги қарорига асосан, Арипов Қаҳрамон Турсунович ва Юлдашева Гулчеҳра Жўраевна Мактабгача таълим вазирининг ўринбосарлари этиб тайинландилар.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Собитхон Тошпўлатович Турғунов ҳам янги вазирга ўринбосар этиб тайинланган эди.