Октябрь тўнтаришига юз йил тўлгани Ўзбекистонда эсланмади
1917 йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Россия империясининг ўшандаги пойтахти Петроградда рўй берган қуролли тўнтариш оқибатида меньшевикларнинг муваққат ҳукумати ағдарилиб¸ ҳокимиятга большевиклар келган эди. Мазкур сана Ўзбекистондаги тарих дарсликларида зиддиятли ҳодиса ўлароқ талқин қилинса-да¸ бу сана ҳеч бир тарзда эсланмади. 7 ноябрь кунги "Қурултой" эшиттириши октябрь тўнтаришининг 100 йилллигига бағишланди.