А. Комилов: Анклавлардаги ўзбек аҳолиси учун йўл очишимиз керак!
Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари Марказий Осиёда ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган халқаро анжуман якунланди. Анжумандан сўнг журналистларга жавоб берган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистондаги анклавларда Ўзбекистондан, қарийб, узилган ҳолда яшаётган анклавлардаги аҳолига йўл очиш зарурлигини тилга олди.