World News in Uzbek

Самарқандда Марказий Осиёда ҳамкорликка оид халқаро анжуман якунланди

Самарқандда “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” номли халқаро анжуман ўз ишини якунлади.


ЎзА хабарига кўра, БМТ шафелигида ташкил этилган анжуманда минтақада "иқтисодиёт, транспорт, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш" каби масалаларда фикр алмашилган.


Шунингдек, хавфсизлик ва қўшни Афғонистонда тинчлик масаласи бўйича ҳам таклифлар билдирилган. 


Расмий хабарда айтилишича, 20 дан ортиқ давлатдан борган расмийлар, экспертлар иштирок этган икки кунлик тадбирда 70дан ортиқ маъруза, хусусан, президент Шавкат Мирзиёев, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Германнинг чиқиши тингланди.


Шунингдек, тадбир давомида президент Мирзиёев Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ва Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. 


Анжуман якунида коммюнике қабул қилингани хабар қилинди. 

 

Читайте на сайте