World News in Uzbek

А. Комилов: Анклавлардаги ўзбек аҳолисига шароит яратишимиз лозим

Самарқандда ўтган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги  халқаро анжумандан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов журналистларнинг чегара масалаларига оид саволларига жавоб берди.


Анжуманда Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида уч давлат чегарасидаги туташган нуқтани аниқлаш ва бу ҳудудда давлат чегарасини делимитация қилишга қаратилган уч томонлама шартнома имзоланди.


Бу шартномага оид саволлар сирасида, жумладан, Qalampir.uz сайтининг  3 мамлакат орасида муаммо чиқиши эҳтимолига оид саволига жавобан вазир анклавлардаги Ўзбекистон фуқаролари тақдирини тилга олган: "Бу ерда гап фақат чегара эмас, 1 нафарми, 5 нафарми, ўша ердаги Ўзбекистон фуқаролари ҳақида кетяпти. Биз уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, керакли шароитларни яратиб беришимиз керак". 


Вазирга кўра, ҳозирда Қирғизистон чегаранинг 85 фоизи  делимитация қилинган.


"Бу ҳужжатларни кичик гуруҳ имзолаётгани йўқ. Биринчидан, ҳукумат иштироки бор. Иккинчидан, бу ҳужжат парламентдан ратификациядан ўтади. Учинчидан, ҳужжат БМТга топширилади. БМТ эса шубҳа уйғонмаслигига кафолат беради. Ҳаёт мураккаб, буёғини кўрамиз...”, дея жавоб берган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  Qalampir.uz сайти журналистига жавобан.

Читайте на сайте