World News in Uzbek

Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашларича Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатини тугатишда ижобий ўзгаришлар бор

2017 йил 13 ноябрь куни ХМТ Ўзбекистондаги офисида Халқаро Меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Хьюман Райтс Вотч вакиллари ва Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Муҳитдинов, С.Сулаймонов), Халқаро Меҳнат Ташкилоти ( К.Тапиола, Й. Аструп, О.Липкану) , Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги офиси (Н.Колибашкина), “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти (С.Свердлов), Ўзбекистон фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоячилари (Ш.Ғаниев, Е.Урлаева, У.Пардаев, Х.Ёқубов, А.Муқибов).

Учрашув чоғида қатнашчилар Ўзбекистонда пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги амалга оширилаётган чоралар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳукумати томонидан 2017 йил мавсумида пахта теримига болалар, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини жалб қилиш қатъиян ман этилганлиги тўғрисида ахборот олишди.

Учрашув чоғида ХМТ Бош директорининг маслаҳатчиси К.Тапиола қатнашчиларга 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва мамлакат Ҳукумати томонидан ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилганлиги тўғрисида ахборот берди. Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари учрашувда аҳолини мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ҳуқуқий онгини ошириш ва хабардор қилишни таклиф қиритишди. “Хьюман Райтс Вотч” Халқаро ташкилотининг вакили С.Свердлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган маърузасини ижобий баҳолади ва ХМТ болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам қўйиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мавзусини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув натижалари бўйича суҳбатдошлар фикр алмашишди ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилишди, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истагини билдиришди.

Читайте на сайте