Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик келишувлари имзоланди
Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов етакчилигидаги ўзбек ҳарбийлари делегациясининг Баку сафари давомида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди¸ деб хабар берди Озарбайжон нашрлари.
Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов билан учрашувида¸ ўзаро ҳарбий алоқаларнинг жорий вазиятига юқори баҳо берилган.
Икки давлат вазирлари ҳарбий¸ ҳарбий-техникавий ва ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қарор қилган.
Икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги жорий ҳамкорлик вазиятига оид тафсилотлар эълон қилинмади.