World News in Uzbek

Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китобларнинг бешта янги жилдларининг тақдимоти бўлиб ўтади

28 ноябрь куни Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида ” китоб-альбомлар туркумининг бешта янги китоблари ва хорижий тўпламлардаги Ўзбекистон нодир буюмлари коллекциясига бағишланган ҳужжатли фильмлар иловалари билан тақдимоти бўлиб ўтади. Тадбир доирасида китоблар тўпламлари беғараз Ўзбекистон ва жаҳон йирик музейлари, кутубхона ва таълим муассасаларига топширилади.

Нашрнинг олтинчи жилди Ўзбекистон мусиқий меросига бағишланган. Ушбу китоб –альбом асосида ҳарбий капельмейстер ва мусиқачи – этнограф А.Ф.Эйхгорн тўпламидаги мусиқий асбоблар коллекциясининг таърифлари келтирилган. Ундан ташқари, китобда бронза давридан бошлаб ( М аввал III минг йил олдин) ва ҳозирги кунларгача Ўзбекистон мусиқий асбобларининг тавсифлари берилган. Китоб Ўзбекистон мусиқий мероси объектлари бўлган бир қатор хорижий тўпламларнинг қисқача шарҳи билан тўлдирилган. Китобга ноёб ўзбек миллий мумтоз мусиқаси ёзилган диск илова қилинган.

Шарқ қўлёзмалари институти тўпламларига бағишланган еттинчи жилдда ал-Берунийнинг машҳур қадимий тўпламлари рўйхатидан “Ўтган авлодлар ёдгорликлари” , Огаҳи, Самарқандий, Бедиль, Хафиз Шерозий, Сайидо Насафий , Муҳаммад Исхоқ Бухорий, Ғози Хукандий ва бошқа муаллифларнинг шеърий тўпламлари ва девонларига бағишланган.

Саккизинчи жилд Давлат Эрмитажининг тўпламларига бағишлан. Китобда Ўзбекистон худудида топилган ноёб предметлар тўғрисида ахборот бор.
Тўққизинчи жилдга И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг ноёб тўпламлари кирган. Корақалпоқ халқ амалий санъати коллекцияси - заргарлик мактаблари , либослар, уй- рўзғор буюмлари жуда ҳам қизиқарлидир.

Форумнинг яна бир тақдимоти ўнинчи жилдга бағишланади. Унда Москва музейларида сақланиб келинаётган Ўзбекистоннинг асора- атиқалари намойиш этилган.

Китоблар тақдимоти ва тўпламларни топшириш “Даврлар чорраҳаси: Ўтмишнинг буюк мероси - маърифатли келажакнинг асоси” Халқаро медиа - форум доирасида ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, нашрнинг бешта биринчи жилдлари 2017 йил май ойида тақдим этилган эди . Лойиҳани мустақиллик йилларида яратилган шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданий ёдгорликларимизни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги шахсий эътиборлари туфайли амалга оширишга эришилмоқда.

Читайте на сайте