World News in Uzbek

Жиноятчиликни олдини олиш бўйича янги комиссия тузилади

Ўзбекистонда энди жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Сенат раҳбари бошчилигида Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш комиссияси тузилади. Ушбу комиссия барча вилоятларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича сессиялар ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида маълум қилинган

Барча вилоятлар ва туманларда вилоят ҳамда туман кенгашларининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича сессиялари бўлиб ўтади. Уни Сенат раҳбари бошчилигида Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш комиссияси назорат қилиб боради.

Комиссия таркибига “Маҳалла”, “Нуроний”, Ёшлар Иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси , Маънавият ва маърифат марказлари раҳбарлари киритилади, унинг фаолиятини Олий Мажлис Сенати мувофиқлаштиради.

Шунингдек, республика Бош прокуратураси қошида мультимедия бўлими ташкил қилинади. Бу ерда жиноятчиликнинг олдини олиш ва кузатилаётган жиноятлар бўйича оммага ахборот бериб борилади. “Ўзбекистон24” телеканалига эса алоҳида топшириқ берилган. Эндиликда, бу каналда ҳар куни бир соат давомида мутасадди шахслар билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатувлар тайёрланади.

Читайте на сайте