World News in Uzbek

Россиялик қизалоқ нон ичидан чиққан игнани ютиб юборишига бир баҳя қолди


13 ёшли қизалоқ маҳаллий дўконларнинг биридан сотиб олинган нонни истеъмол қила туриб, унинг ичидан чиққан игнани пайқаб қолган.

Тюменлик оила фарзанди янги пиширилган ушбу нонни мактабдан келгач, тушлик пайтида тановул қилган ва ота-онасининг ёнига келиб, “Милкимга игна кирди, у ноннинг ичида экан” деб айтган.

“Кўзларимга ишонмайман, қизим игнани ютиб юборишига бир баҳя қолди” дейди қизнинг отаси.

Дўкон ходимлари эса ун яхши эланмаган бўлиши мумкинлигини айтиб баҳона қилганлар, дейилади хабарда.

Читайте на сайте