Тайланддаги сув тошқинларидан тахминан ярим миллион киши жабр чекди…
Сув тошқинлари кучли ёмғирлар натижасида юзага келган. Бу табиий офат туфайли ҳозирча беш киши ҳалок бўлган, 400 нафар одам турли даражада жароҳатлар олган. Сув тошқинлари уч мингдан зиёд қишлоқ, 80 та туман ва ўндан ортиқроқ вилоятни вайронага айлантирди. Бунга қадар сув тошқинлари Грецияда содир бўлган ва оқибатда 20 киши ҳалок бўлганди. korrespondent. net