АРОСАТ… (Йигирма еттинчи қисм)
Оллоҳим, ташаккур борлигинг учун, Бошимга тизгинсиз дардлар ташладинг. Беҳад хурсанд бўлдим ситамларингга, Бандалар ичидан мени танладинг… Ташаккур, тишимни тишимга қўйдим, Руҳимда товушсиз нурли куласан. Дардлар юборибсан… Ғамлар юборибсан… Демак, борлигимни ўзинг биласан… (қўшиқдан) «МЕНИНГ РАФИҚАМ РАК ЭМАС!!!» * * * Бўшашганча йўлакка чиқдим. Жуда қўрқардим. Билиб-билмай Наргизага врач айтган сирларни ошкор этиб қўйишдан […]