АРОСАТ… (Йигирма тўққизинчи қисм)
Оллоҳим, ташаккур борлигинг учун, Бошимга тизгинсиз дардлар ташладинг. Беҳад хурсанд бўлдим ситамларингга, Бандалар ичидан мени танладинг… Ташаккур, тишимни тишимга қўйдим, Руҳимда товушсиз нурли куласан. Дардлар юборибсан… Ғамлар юборибсан… Демак, борлигимни ўзинг биласан… (қўшиқдан) БИР КОСА ҚАЙМОҚҚА АРЗИМАС ҚАДР * * * Ҳаш-паш дегунча орадан бир ой вақт ўтиб, Наргизанинг маросимлари ҳам тугади. Уйдан […]