Ёшлар масалалари билан боғлиқ ҳар бир муаммо муҳимдир
Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бошқармаси, туман ички ишлар бошқармаси ҳамда қатор ташкилот, муассасалар билан ҳамкорликда тумандаги 41 - сонли умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда уюшмаган ёшлар, мактаб битирувчиларининг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди. Натижада туман ҳудудида истиқомат қилувчи ёшларнинг замонавий китоб дўкони ва кутубхоналарга эҳтиёжи юқори эканлиги аниқланди. Туман халқ таълими бошқармаси бу масалаларни ҳал этишга ваъда берди.
Тадбир сўнггида вояга етмаганлар ўртасида жиноятга қўл урган ёшлар ва бунинг оқибатларига бағишланган видеофильм намойиши бўлиб ўтди.