World News in Uzbek

​Профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ички ишлар вазири, қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторлари оила аъзолари иштирок этган тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш, маҳалла, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Маросимда профилактика инспекторларига замонавий хизмат уйи ва янги автомашина калити топширилди.

Читайте на сайте