Қарз дарди
Омадсизлик қурсин, энди ишларим юришай, деб турганда нуқул оёғим остидан тикан чиқади. Ишсизликдан роса қийналиб, ахири мактабга қоровул бўлиб ишга кирдим. Ҳаммаси яхши, эрта тонгдан мактаб ҳовлисига сув сепаман, гулларни суғораман, навбатчиликни топширгунча бир қанча ишларни бажариб юраман. Ахир, нима қилай, ишламасам туролмайман-да. Мактаб раҳбари, барака топгур, жуда хушфеъл одам-да. Машинасида келиб, дарвозани ўзи очиб […]