Тошкентда Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бошланди
Учрашув самимий руҳда ўтмоқда. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев битирувчи талаба-ёшларга, пойтахтда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчиларга ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.