World News in Uzbek

Янги йилдан Тошкентдаги уйларга солинадиган мулк солиғи оширилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 21 декабрь кунги мажлисида маъруза қилган Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизимини ўзгартирилишини маълум қилди.


Қўчқоровга кўра¸ 2018 йилдан бошлаб бундай солиқ мулкнинг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматидан келиб чиқиб белгиланади.


Янги тизимга кўра¸ Тошкент марказидаги уйлар учун  белгиланадиган мулк солиғи вилоятдагиларга нисбатан икки бараварга қимматлаши мумкин.


Қўчқоровга кўра¸ кўриб чиқилаëтган таклифда шунингдек¸ маҳаллий ҳокимликларга солиқ ставкасини алоҳида шахслар учун 30 фоизгача камайтириш ëки кўпайтириш ҳуқуқи бериш ҳам кўзда тутилмоқда.


Бундай ўзгаришнинг¸ Ўзбекистон давлат бюджетига тушаëтган солиқларни кўпайтириш мақсадида таклиф этилгани айтилмоқда.


Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг билдиришича¸ мулк солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгариши ортидан давлат бюджетига 239 миллиард сўм қўшимча маблағ тушиши мумкин.

Читайте на сайте