Абдулла Арипов: Урғуни инглиз тилига бериб, немис ва француз тилларини эътибордан четда қолдирдик
Бош вазирнинг таъкидлашича, ўтган йиллар мобайнида чет тилларни ўқитиш соҳасида қатор камчиликлар кўзга ташланди. Жумладан, асосий урғу инглиз тилига берилиши натижасида немис, француз ва бошқа чет тилларини ўргатиш эътибордан четда қолди. «Бизда немис, француз тилларига ихтисослаштирилган кучли мактаблар бўларди. Уларда ўз соҳасининг ҳақиқий маънодаги билимдонлари фаолият юритар эди. Лекин биз инглиз тилига кўпроқ урғу бериб, […]