World News in Uzbek

Ўзбекистонда чиқиндилар мажбурий тарзда сараланади


Ўзбекистонда чиқиндилар мажбурий тарзда сараланади. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан таклиф қилинаётган ҳукумат қарори лойиҳасида шу кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, ахлат жамлаш пунктларида уч хил рангдаги контейнерлар бўлади:

Кўк ранг — қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун;

Яшил ранг — қайта ишланмайдиган маиший чиқиндилар учун;

Тўқ сариқ — хавфли маиший чиқиндилар учун.

Қаттиқ чиқиндиларни тўлиқ саралаш учун пластмасса, шиша, қоғоз ва озиқ-овқат чиқиндиларига алоҳида рангли контейтерлар ўрнатилиши ҳам мумкин.

Шундай йўл билан сараланган чиқиндилар ихтисослашган корхоналарга қайта ишлаш учун юборилади. Чиқинди полигонларига эса фақат қайта ишланмайдиган чиқиндилар жўнатилади.

Читайте на сайте