Тез вақтларда Тошкент шаҳрида бепул “Wi-Fi” жорий этилади…
Тошкент шаҳар ҳокимиятидагиларнинг маълум қилишича, тез вақтлар ичида пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида бепул “Wi-Fi” иш бошлайди. Агар ушбу эксперимент ўзини оқласа, бепул “Wi-Fi” шаҳарнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқатилади. Янги лойиҳага “TasNet.uz” деб ном берилган. Унинг ёрдамида “Wi-Fi” тизимини кафе, ресторан ва отелларда ташкил этиш мумкин бўлади.