АЛАМЗАДА… (25-қисм. ИККИНЧИ ФАСЛ)
* * * Орадан ярим соат ўтдими-йўқми, дарвоза шарақлаб очилиб, ҳовлига Толиб шотирларини эргаштирганча кириб келди. Кийимларини ҳам алмаштириб олибди. Юзидаги тилинган, шилинган жойларга лекопластир ёпиштирибди. Севинч уни кўрди дегунча ўзи сезмаган ҳолда ҳовлиқиб ташқарига отилди. Мелибой миробнинг қўл силтаб қайтаришига-да қараб ўтирмади. Бир неча марта киприк қоқгулик вақт ичида ҳовлида — Толибнинг […]