Қозондаги мактаблардан бирининг ўқувчиси синфдошлари ва муаллимани қурол ёрдамида гаровга олди…
Бу воқеа Қозон шаҳридаги №7 мактабда содир бўлди. 17 ёшли мактаб ўқувчиси билим даргоҳига ёнида пичоқ ҳамда пневматик тўппонча билан келиб синфдошлари ва муаллимасини гаровга олди. Орадан қисқа вақт ўтгач, ниҳоят полициячилар етиб келишди ва ўсмирни қуролсизлантиришди. Ҳозирда ўқувчи ички ишлар бўлимида. Ушбу факт юзасидан суриштирув ва терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу йил 29 апрель куни Россиянинг Перм шаҳар суди 16 ёшли ўсмирни етти йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилган. Айтишларича, у 15 январда шериги билан мактабга пичоқ кўтарган ҳолда кириб келиб ўқувчиларга ва муаллимага ташланган. Оқибатда икки тарбиясиз ва беодобнинг дастидан жами 14 нафар ўқувчи турли даражадаги тиғ жароҳатларини олган. Жароҳатдан муаллима ҳам мосуво қолмаган.
Суд иккинчи босқинчи ўсмирни 9 йил-у 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этди.