СУТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
1. Хитойликлар умуман сут ичмайди. Уларнинг организми сутни қабул қила олмаскан.
2. Вьетнамда шакар ёки мева ароматизатори қўшилмаган сутни топиш мушкул.
3. Эчки сути сигир сутига нисбатан анча тўйимли.
4. Ҳиндистонликлар сутга турли ширинликларни қўшиб ичади.
5. Қўй сути таркибида сигир сутидагига нисбатан оқсил ва ёғ кўп. Аммо қўйлар бруцеллёз хасталигига чалингани боис сутини албатта қайнатиб ичиш тавсия этилади.
6. Олимларнинг айтишича, қадимда одамлар сут ичиш бахтидан маҳрум бўлган. Чунки улар организмида сутни қабул қилувчи фермент ишлаб чиқарадиган ирс мавжуд бўлмаган. У кейинчалик мутация натижасида пайдо бўлган.
7. Ёввойи қорамол сути оддий сигир сутига нисбатан қуюқ ва тўйимли. Врачларнинг айтишига кўра, ёввойи қорамол сути нафас йўллари хасталикларини даволашда муҳим аҳамият касб этаркан.
8. Сут асаб тизимига ижобий таъсир ўтказиш хусусиятига эга. Шунинг учун ётишдан олдин бир стакан қайнатилган сут ичса, одам тезроқ ухлаб қоларкан.
9. Қадимий юнон маликаси Клеопатра танасини ёшартириш ниятида доимо сутли ванна қабул қилган.
10. Ўрдакбурунлар ҳам сут эмизувчилар сирасига киради. Аммо уларда сийна мавжуд эмас. Организмидан ажралиб чиқадиган сут юнгига сизиб чиқади. Боласи ўша сутни шимиб олади.
11. Йилига дунё бўйича 700 миллион тонна сут ишлаб чиқарилади.
12. Сут таркибидаги казеин оқсили таъсирида оқ рангга киради.
13. Сигир сути таркибидаги оқсиллар организмда мавжуд заҳарни ўлдириш қувватига эга. Шунинг учун ҳануз организмга зарар етказувчи фабрика-заводларда ишловчиларга текин сут тарқатилади.
14. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари барчага йилига 330 килограмм сут маҳсулоти истеъмол қилишни маслаҳат беради.
15. Ленин турмадалик пайтида тарафдорларига мактубни сут билан ёзган. Сутда ёзилган хат қуригач, кўринмас даражага етади. Уни кўриш учун қоғозни ёниб турган шамга яқинлаштириш лозим экан.
16. Қадимгилар сут ачиб қолмаслиги учун ичига қурбақа ташлаб қўйишган. Қурбақанинг танаси микробга қарши модда ишлаб чиқараркан. Шу моддалар бактериялар ўсишини, сут ачишини тўхтатган.
17. Дунёда энг ёғли сут сифатида китлар ва тюленлар сути эътироф этилади.
18. Сут таркибида 80 дан ортиқ организм учун фойдали минераллар бор.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади