World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 13.09.2017

Озодлик Радиоси 

Икки валютафуруш $20000ни 8250 сўмдан сотаётган пайтда қўлга олинди

Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан сотаётган икки валютафурушни қўлга олди. Бу ҳақда хабар қилган Спутник сайтига кўра, Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов бир харидорга бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга сотаётган вақтда ушланган. Бу пуллар ҳамда Ғаниевга қарашли "Ласетти" автомашинасидан топилган 6160 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ўзбекистон... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: “Барча кўргилик ва ситамнинг баҳоси 700 минг сўм маошми?”

Kun.uz сайти Тез тиббий ёрдам врачининг калтаклангани тўғрисида ёзди. Сайтнинг 12 сентябрда эълон қилинган материалида айтилишича, 10 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани 5-бўлим Тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Зафар Қаюмов ушбу тумандаги Қорасув 4-мавзеси 1-уй, 9-хонадонга касал кўришга борган. Врач оғриб ётган болани кўраётган пайтда унга беморнинг отаси Абдумалик Каримов ташланиб, калтаклаган.

Озодлик Радиоси 

"Ирма" довулидан ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди

"Ирма" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 сентябрь ҳолатига кўра 45 одамга етди. Ахборот агентликлари тарқатган хабарларга қараганда, 10 киши Қўшма Штатларда, 10 киши Кубада ва 35 киши Кариб оролларида нобуд бўлган. 12 сентябрда АҚШ Довулларни ўрганиш миллий маркази "Ирма" довули заифлашганини, бироқ инсонлар ҳаётига хавф туғдириш кучи ҳозирча бартараф бўлмагини билдирган эди. Эни 640 км ҳудудни қамраб олган довул оқибатида АҚШнинг Флорида штатида камида 13 миллионга яқин одам электрсиз... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Россиянинг ўнлаб шаҳрида бомба ўрнатилгани тўғрисида полицияга ёлғон маълумотлар берилди

Россиянинг қатор шаҳарларида бир вақтнинг ўзида полицияга бомба ўрнатилгани тўғрисида ўнлаб қўнғироқлар бўлгани ортидан мактаблар, вокзаллар, савдо марказлари, олийгоҳлар ва кинотеатрлар ёпилиб, у ердан одамлар эвакуация қилинди. Расмий маълумотда айтилишича, 12 сентябрда бундай қўнғироқлар Красноярск, Жанубий Сахалин, Владивосток, Перм, Челябинск, Копейск ва Магадан шаҳар полиция бўлимларига қилинган. Масалан, Ставрополда бомба ўрнатилгани тўғрисида 40та қўнғироқ бўлган. Жанубий Сахалинда эса... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Саакашвилига Украинага ноқонуний киргани тўғрисидаги расмий протокол топширилди

Украина чегара хизмати расмийлари 12 сентябрь куни Михаил Саакашвилига мамлакатга ноқонуний кириб келгани тўғрисидаги протоколни топширди. Проткол Грузия собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ ҳокими Саакашвилига журналистлар ҳамда депутатлар иштирокида Львов шаҳридаги меҳмонхонада топширилди. Хабарларга қараганда, Саакашвили ўзига билдирилган маъмурий айбловни тан олган ва протоколни имзолаган. Украина ҳукумати Саакашвили мамлакатда ноқонуний яшаётганини ва уни ҳибс қилишларини билдирмоқдалар. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Дамашқда Шойгу Ассад билан учрашди

Рус ҳарбий авиацияси Сурия шарқида “Ислом давлати” гуруҳига қарши навбатдаги зарбани бергани ортидан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгку Дамашқда президент Башар Ассад билан учрашди. Расмий хабарда айтилишича, Шойгу ва Ассад Мосвка ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда жанггари гуруҳларни йўқ қилиш бўйича келажакдаги ҳаракатларни муҳокама қилган. 12 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси Россия авиацияси Дайр аз Зор вилоятига уч кун давомида қилган ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 69 киши ўлганини... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ҳукумат рохинжа мусулмонларга инсонпарварлик ёрдами жўнатади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 12 сентябрда ҳукумат Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида Бангладешга қочишга мажбур бўлган рохинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирди. Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Мьянмада рохинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлар қоралаши ҳамда уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганидан ташвишланаётгани ҳам маълум қилинди. "Шу муносабат билан биз Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Август ойида 148 чегарабузар қўлга олинди

Ўзбек чегарачилари август ойида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 148 одамни қўлга олди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри 12 сентябрь куни Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитага таянган ҳолда хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, чегарабузарларнинг 67 нафари Қозоғистон, 60 нафари Қирғизистон, 18 нафари Тожикистон ва 3 нафари Туркманистон ватандошидир. “Бундан ташқари чегарадан ноқонуний олиб ўтилаётган пайтда умумий қиймати 1, 61 миллиард сўм бўлган маҳсулотлар мусодара қилинди”, дейилади хабарда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ватандоши Олмаотада 2 гўдакни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди

Олмаотада икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда 12 сентябрда Олмаота полициясига таянган ҳолда Sputnik Казахстан нашри хабар берди. Аввалроқ матбуотда Олмаотада ижарага олинган квартиралардан биридаги музлаткичда икки нафар норасида гўдакнинг жасади топилгани хабар қилинган эди. Полицияга кўра, бу жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган 29 ёшли ўзбекистонлик болаларнинг онаси билан бирга яшаган. “Айни пайтда қўлга олинган шахс ўз айбини тан олмоқда. Читать дальше...