World News in Uzbek
Декабрь
2017

Новости за 21.12.2017

Uza.uz (oz) 

Мудофаа доктринаси сенаторлар томонидан маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди

Hordiq.uz 

Тошкентдаги «Локомотив-Анҳор» боғи Янги йил тантаналари учун шай ҳолга келтирилмоқда (фото)

Ўзбекистонда Янги йил байрамини юксак савияда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади ЎзА. Пойтахтдаги «Локомотив-Анҳор» боғи ҳам тантаналар учун шай ҳолга келтирилмоқда. Майдон марказида безатилаётган арча, ўйин майдончалари, турли аттракционлар, савдо шохобчалари барчага байрам завқини улашишга хизмат қилади.

Uza.uz (oz) 

Ўзбекистонда август ойининг иккинчи якшанбаси байрам қилинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Uza.uz (uz) 

O‘zbekistonda yoshlar uchun maxsus medal ta’sis etildi

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining o‘n uchinchi yalpi majlisida senatorlar “Kelajak bunyodkori” medalini ta’sis etish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi qonunini ma’qulladi.

Hordiq.uz 

Россиялик қизни зўрлаган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга қамалди

Россиянинг Саратов шаҳрида 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси 22 ёшли россиялик қизни зўрлагани учун судланди. Айтилишича, бир ойча муқаддам шаҳарга келган йигит 12 сентябрь куни маҳаллий қиздан бир манзилни сўраган. Сўнг эрталабки соатда кўча бўшлигидан фойдаланиб, у қизни калтаклаган ҳамда унинг ёнидаги 1600 рубль пул билан 9 минг рубль қийматдаги тақинчоқларни ўғирлаган. Бу тўғрида Соф нашри […]

Hordiq.uz 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармон учун ажратилган 47 миллиард сўмни нега ишлатмади?

20 декабрь куни иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров бир нечта вазирлик ва идоралар давлат бюджетдан режа асосида ажратилган маблағларни тўлиқ ўзлаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди. «Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 60 миллиард сўм; Халқ таълими […]

Uza.uz (oz) 

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда

2017 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бошқа идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Қаҳрамони вафот этди

Абдуғани Абдуллаев Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик санъатини ривожлантиришга ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган. У Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий, Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбаралари ёдгорликларини қайта тиклашда, Тошкент шаҳридаги Хотира хиёбони мажмуаси, Қатағон қурбонлари музейи, Фарғона вилоятидаги Бурҳониддин Марғиноний мажмуасини бунёд этишда иштирок этган. Ўзбекистон президенти ва қатор ҳукумат раҳбарлари ушбу оғир жудолик муносабати билан таъзия билдирмоқда.