World News in Uzbek
Декабрь
2017

Новости за 21.12.2017

Zamin.uz 

Қиш ва баҳор мавсумида бозорлардаги қимматчилик сабаби маълум қилинди

Қиш мавсумида бозордаги нархнинг кескин ўзгарувчанлиги республика бўйлаб маҳсулотларни сақлаш омборхоналарининг камлигига узвий боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XIII ялпи мажлисида сенатор Сайёра Баратова қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар бозордаги нархга қандай таъсир ўтказишига қизиқди ҳамда шундай савол билан Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаевга юзланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вазир Зойир Мирзаев «Ўзбекистон... Читать дальше...

Zamin.uz 

Фазлиддин Ғоибназаров ўз жанги бекор бўлганига изоҳ берди

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаровнинг Стивен Ортизга қарши жанги Top Rank менежерлари талабига кўра қолдирилган. Бу ҳақда Ғоибназаровнинг ўзи KUN.UZ‘га берган интервьюсида маълум қилди.

«Машғулотлар яхши кечаётганди. Жангга икки ҳафта қолганда ўнг қўлимдан жароҳат олдим. 2014 йилда қўлим чиқиб кетганди. Ўша жароҳат яна қайталаб қўлим оғриб қолди. Менга қолса бир қўлимда бўлса ҳам жанг қилмоқчи эдим. Албатта ҳозир бир қўлим билан деганимда ҳам, жанг бўлса... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ёдгор Саъдиев ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, ўз вақтида дарвозабон сифатида тўп сурган актёр Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мана ЎФФга янги раҳбарият келганига 100 кун бўлди. Федерация президенти Умид Аҳмаджоновдан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта!
Ҳозир миллий чемпионат янги форматга ўтяпти. Мен очиғини айтаман, менга бу формат маъқул бўлди.

Нимаси билан маъқул?!... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ҳиндистонда жарроҳлар уч ойлик чақалоқнинг қорнидан эгизагини тортиб олишди…

Бунақасини дунё аҳли жуда кам кўрган. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида яшовчи эр-хотин уч яшар чақалоғининг қорни ҳаддан зиёд шишиб кетгани сабабли врачларга мурожаат этишди. Маҳаллий врачлар бунинг асл сабабини топа олишмагач, Банаррас университети госпиталига боришди.

Текшириб кўрилгач, жарроҳларнинг ўзи ҳам даҳшатга тушиб қолди. Ва зудлик билан чақалоқни жарроҳлик амалиёти столига ётқизишди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бола қорнидан унинг эгизаги тортиб олинди. Паразит эгизакнинг вазни... Читать дальше...

Zamin.uz 

Корея ярим оролида уруш бошланса “қиёмат” бўлади

Аввалроқ, АҚШ расмийлари Корея ярим оролидаги зиддиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ярим оролдаги мавжуд зиддиятнинг, ҳарбий йўл билан ечим топишига мутахассислар турлича фикр билдирмоқдалар.

Россия мудофаа вазирлигининг захирадаги генерал-лейтенанти Евгений Бужинскийнинг фикрига кўра, АҚШнинг КХДРга ҳарбий зарбалар бериш эҳтимоли кам. Агар, шундай ҳолат юз берса, “қиёмат” бошланади ва Жанубий Корея ҳам можарога қўшилиб кетади.

Шунингдек эксперт... Читать дальше...

Zamin.uz 

"Йилнинг энг муваффақиятли фильми" маълум қилинди

Американинг Variety журнали 2017 йилнинг энг муваффақиятли ва энг омадсиз фильмларини маълум қилди.

Энг яхши натижаларни қўлга киритган картиналар орасидан «Мўъжиза аёл» (120 млн долларлик бюджетга эга бўлгани ҳолда жаҳон прокатида 821 млн доллар), «Ажойиб қизлар» (мос равишда 19 ва 138 млн доллар), «Мўъжиза» (20 млн ва 155 млн доллар) жой олди.

Шунингдек муваффақиятли фильмлар рўйхатида «Нари кет» (4,5 млн ва 254 млн доллар), «У» (35 млн ва 695 млн доллар), «Соҳибжамол ва махлуқ» (160 млн ва 1,26 млрд доллар) ҳам бор. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ислом Каримов ва Гулнора Каримова АҚШ қора рўйхатига киритилди

АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди. Ислом Каримов ҳокимияти давомида инсон ҳақларини мунтазам топтагани¸ Гулнора Каримова эса¸ отаси даврида кенг кўламли коррупцияга масъул деб кўрилгани учун¸ инсон ҳақлари гуруҳлари сўрови билан мазкур рўйхатга киритилди. Глобал Магнитский актига мувофиқ тузиладиган мазкур рўйхатга янги киритилган 52 шахс рўйхати 21 декабрь куни эълон қилинди. Читать дальше...