World News in Uzbek
Февраль
2018

Новости за 21.02.2018

Озодлик Радиоси 

Қирғизистонда мактаб ўқувчилари янги ўқув йилидан ҳафтасига 5 кун ўқийди

Қирғизистондаги барча мактаблар ҳафтасига 5 кун ўқиш тартибига ўтади. Бу ҳақдаги қонунни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолагани тўғрисида Азаттиқ радиоси хабар қилди. Президент имзолаган “Таълим тўғрисида”ги қонунни мамлакат парламенти 10 январда қабул қилган эди. Қонун муаллифлари фикрича, ҳафтасига 5 кун ўқиш тартиби ўқувчилар билим савиясини оширади. Маълум бўлишича, ҳозирда мамлакатдаги мактабларнинг 80 фоизи тажриба тариқасида ҳафтасига 5 кун ишламоқда. Янги тартиб 1 сентябрдан жорий этилади.

Hordiq.uz 

Солиҳа аёл

Улуғ олимларимиздан биттаси дарсларининг бирида ажойиб ҳикояни айтиб берди. У дўстларидан бирини зиёрат қилиш учун борди. Дўстини ғамдан гангиб қолган, ниҳоятда қайғули ҳолда кўрди. Ундан бу хафагарчиликнинг сабабини сўраганда, дўсти йиғлаб юборди. Сўнг: – Тақсир, аёлим касал. Уч кундан бери унинг тепасида қараб ўтирибман, – деди. Олим айтади: “Унинг бу қадар қаттиқ изтиробини ва йиғлашини […]

Озодлик Радиоси 

СУРХОНДАРЁ – "Айбим камбағаллигимми? Жамият обрўсини тўкаётган эмишман…"

ТЕРМИЗ. "Мен – Индира Қувватова, Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳри, Марғилоний кўчаси, 82-уйда истиқомат қиламан. Икки фарзандим бор. Камбағаллик, муҳтожлик қурсин, моддий ёрдам сўраб маҳалламиз раисига мурожаат қилдим. Раис ёрдам бериш ўрнига кўнглимни оғритди. Шаҳар ҳокимиятига бордим. У ерда ҳам "Сизларга ўхшаган одамлар жамиятимизнинг обрўсини тўкяпти", дея ҳақорат қилишди. Бундай муносабатдан ҳайрон бўлиб, вилоят прокурори қабулига кирдим. Ундан ҳам шундай муносабат кўрдим. Хулласи калом, "кам... Читать дальше...

Hordiq.uz 

“Ғаройиб ҳодисалар изидан…”

ЖАННАТНИ КЎРИБ ҚАЙТГАН ҚАРИЯ   Айтишларича, боғдодлик олтмиш ёшли Рахимон-Нажоти кечқурун ўлиб, эрталабига тирилган. У жаннатда бўлиб қайтганини ҳамма яқинларига гапириб берган… Ҳа, кечки овқат қилишга улгурмай, қария бу дунёни тарк этди. Ҳамма йиғи-сиғи билан унинг танасини ювиб, эрталабки жанозага тайёрлаб қўйди… Мана, тонг ҳам отди. Барча йиғилиб, домланинг жаноза ўқишини кута бошлади. […]

Озодлик Радиоси 

ҚЎҚОН– "Савдогарлар ҳомийликка мажбурланмоқда"

ҚЎҚОН. "Фарғона вилоят, Қўқон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Бозорда савдогарлик қиламиз. Бизларни моддий ёрдам қилишга мажбурлашмоқда. Масалан, 2 метр жойда савдо қиладиганлар 8 миллион сўм моддий ёрдам қилиши шарт экан. Ҳомийлик қилишдан бош тортганлардан бозордаги жойини бўшатиб қўйиш талаб этиляпти. Шундоқ ҳам ҳар куни патта пули, ҳар ойда отнинг калласидек ижара пули тўлаймиз. Аслида, бозорда савдо учун тузук-қуруқ шароит ҳам йўқ. Катта миқдорда моддий ёрдам қилишга мажбурлашаётгани эса ўлганнинг устига тепган бўлмоқда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

ЖИЗЗАХ – "Метан газ отлиққа ҳам топилмаяпти"

Жиззах. "Сўнгги ҳафтада Жиззах вилояти бўйича метан газ кескин камайиб кетди. Саноқли жойларда бериляпти. Аниқ сабабини ҳеч ким билмайди. Одамларнинг гапига қараганда, яқинда Жиззахга Президент келаркан. Кўпчилик хонадонларда газ йўқ-ку! Президент келганда "Мана, заправкалардаям газ йўқ", деб кўрсатишмоқчи эмиш. Лекин мен бу сабабни мантиқли деб ҳисобламайман. Нима бўлган тақдирда ҳам, метан тақчиллашгани яхшилик аломати эмас". ​******************************************************************************... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

БУХОРО – "Cув қувурини таъмирлашда ҳам кўзбўямачилик!" (ВИДЕО)

БУХОРО. "Бухоро шаҳрида кўзбўямачилик иллати сув қувурини таъмирлашга қадар кириб келди. Тешилган темир қувурга наридан-бери ёғоч пона уриб, ҳандақни кўмишди". ​****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ўзбекистонлик бола Рамзон Қодировнинг ўғилларини жангга чорлаган болани жангга чорламоқда (видео)​

Ўзбекистонлик Ҳакимжон исмли 10 ёшли бола аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 10 ёшли ва 9 ёшли ўғиллари Аҳмад ва Адамни улардан ММА камарини олиш мақсадида жангга чорлаган қозоғистонлик тенгқури Абай Тожибойга жанг ўтказиш таклифини билдирди.

Бола ўз таклифини Абай каби видео орқали билдирди. У видеода ўзини тай бокс бўйича икки карра чемпион деб таништиради. “Абай Тожибой мен сени жангга чорлайман. Ишончим комил, мен сени енга оламан”, деб айтган ёш спортчи.

Сўнгра видеода... Читать дальше...

Uza.uz (oz) 

Доминикан Республикасида 23 февраль ўзбек кураши миллий куни деб эълон қилинди

Доминикан Республикаси кураш федерацияси Жанубий Америкада энг етакчи миллий федерациядир. Федерация раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йили мунтазам тарзда мамлакат чемпионатлари, қитъа биринчиликлари юқори даражада ўтказиб келинмоқда.

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев 21 февралда ўтказган йиғилишда импортни қисқартириш режаси муҳокама қилинди

Президент Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини таҳлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда хабар қилган Президент матбуот хизматига кўра,  Давлат раҳбари Маҳаллийлаштириш дастури ва импортни қисқартириш режаси ижросини чуқур таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликларни танқидий баҳолаган. 2017 йилда 948 та маҳаллийлаштириш лойиҳасидан 176 таси бўйича ишлаб чиқариш бошланмагани... Читать дальше...

Hordiq.uz 

Америка мактабларидан бирида яна ўқ овози янгради. Бир ўқувчи жиддий жароҳат олди…

Америка Қўшма Штатларининг Огайо штатига қарашли Массилон шаҳридаги мактаблардан бирида яна ўқ овози янгради. Бу гал 7- синф ўқувчиси ўзи билан жанговар тўппонча олиб келган-у, ҳожатхонага кириб жонига қасд қилган. Уни жиддий жароҳат билан дарҳол касалхонага ётқизишди. Бошқа жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган. Эслатиб ўтамиз, яқинда Флорида штатидаги мактабга собиқ ўқувчи 19 ёшли Николас Круз […]

Озодлик Радиоси 

Курсдошини пичоқлаган юридик коллеж ўқувчиси устидан ҳукм ўқилди

Тошкентнинг Учтепа туман суди Саидкамрон Саидвоҳидовнинг устидан ҳукм чиқарди. У Тошкент юридик коллежида 2017 йил октябрида юз берган пичоқбозлик юзасидан асосий айбланувчига айланган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига таяниб, Kun.uz хабар қилди. Туман суди ҳукми билан курсдошининг умрига зомин бўлган С.Саидвоҳидов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй бергани, бир ўқувчи бошқасини пичоқлаганини хабар қилган эдик.  Декабрь охирида эса. Читать дальше...

Uza.uz (oz) 

Жиззахда корхона-ташкилот ва жамоат жойларига 2 мингга яқин кузатув камералари ўрнатилди

Замонавий ахборот технологияларини кундалик ҳаётимизга жорий этишда қўлланилаётган ушбу янги усул фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўғрилик, безорилик каби жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни тезкорлик билан фош қилишда муҳим омил бўлаётир.

Uza.uz (oz) 

Жиззахда 2 мингга яқин корхона-ташкилот ва жамоат жойларига кузатув камералари ўрнатилди

Замонавий ахборот технологияларини кундалик ҳаётимизга жорий этишда қўлланилаётган ушбу янги усул фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўғрилик, безорилик каби жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни тезкорлик билан фош қилишда муҳим омил бўлаётир.