World News in Uzbek
Июнь
2018

Новости за 21.06.2018

Озодлик Радиоси 

Ижтимоий аҳамиятга эга дориларни қатъий белгиланган нархда сотиш талаби бекор қилинди

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий белгиланган нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Президентининг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан бундан буён ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари сотиб олиш нархига 10 фоизли устама қўйилган ҳолда сотилади. Фармонда дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Халқ таълими вазири ва унинг уч ўринбосари алмаштирилди

2013 йилдан буён халқ таълими вазири лавозимда ишлаб келган Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Унинг ўрнини шу кунгача инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов эгаллади. Маҳаллий нашрларнинг 20 июнда билдиришича, вазирнинг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев, вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди. Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди Ишдан олинганлар ўрнига Тошкентдаги Инҳа... Читать дальше...

Zamin.uz 

Самарада ЙТҲ га учраб, ағдарилган машина видеога олинди (Видео)

Россиянинг Самара шаҳрида йўл ҳаракати қоидасини бузган такси бошқа автомобилга урилганини гувоҳнинг видеорегистратори видеога олди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Мазкур ЙТҲ шанба куни рўй берган. Видеодан светофорнинг қизил чироғига тўхтамаган такси чорраҳада Mitsubishi автомобилига келиб урилганини кўриш мумкин.

Видеоролик муаллифининг сўзларига қараганда, фалокат оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, жабрланганлар соғлик учун хавфли бўлмаган тан жароҳати олишган. Воқеа жойига тез ёрдам... Читать дальше...

Zamin.uz 

Тошкентда аёл кишини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Йўл транспорт ҳодисаси шу йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Катта Хирмонтепа кўчасида соат тахминан 23:40да содир бўлган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, оқ рангли «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси 38 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. ЙТҲ натижасида жабрланган пиёда шифохонага ётқизилган ҳамда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Воқеа жойида пиёдани оғир аҳволда қолдириб қочиб кетган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Ш. экани аниқланиб, ҳозирда қўлга олинган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Beeline Ўзбекистон бозорини тарк этмоқчи эмас

Beeline Ўзбекистон бозорини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда компания молиявий директори Сергей Черепнин маълум қилди.

«Бозорни тарк этиш масаласи компаниямиз олдида ҳеч қачон турмаган. Биз неча йиллардан бери тармоқ етакчиларидан ҳисобланамиз ва келгусида мавқейимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз. Энг ками, давлат томонидан берилган лицензия амалда бўладиган 2031 йилгача шундай бўлиб қолиши аниқ», — деди Сергей Черепнин.

Beeline мутасаддисига кўра, охирги йилларда асосий тармоқ ва... Читать дальше...

Zamin.uz 

Путиннинг собиқ хотини ажралишдан кейин қандай пул ишлаб, уни қандай сарфламоқда?

Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путина у билан ажралганидан сўнг фаол равишда пул ишламоқда ва сарфламоқда. Ҳамда собиқ турмуш ўртоғининг дўстларидан элита кўчмас мулкларни сотиб олмоқда. Бу ҳақда Коррупцияни текшириш марказининг янги тадқиқотида айтилади, деб ёзади Дарё.

Людмила Путина беш йил аввал Россия президенти билан ажралишигача йилига жуда кам даромад олган. Аммо сўнгги вақтларда у ва унинг яқинлари Подмосковьеда ва чет элда ер сотиб олишни бошлаган. Читать дальше...

Stadion.uz 

ЖЧ-2018. Испания Эронни мағлуб этди

Жаҳон чемпионатинининг “А” гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари якунланди. Эрон – Испания баҳсида испанияликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Zamin.uz 

ЖЧ-2018. Диего Костанинг голи Испанияга Эрон устидан ғалаба олиб келди (видео)

Жаҳон чемпионатининг «В» гуруҳидан ўрин олган Испания ва Эрон ўртасидаги учрашув якунига етди.

Карлес Кейруш шогирдлари бу баҳсда фаворитга қарши сенсация қайд эта олмади, аммо муносиб қаршилик кўрсатди.

Биринчи бўлимда эронликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлашни уддалашди. Иккинчи бўлим ҳам ёмон ўтмаётган эди. Аммо биргина вазият испанларга устунлик тақдим этди. Рекошет ёрдамида Диего Коста ҳисобни очди.

Ушбу голни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Шундан... Читать дальше...