World News in Uzbek
Март
2019

Новости за 13.03.2019

Hordiq.uz 

Франциядаги товуқхонада яшовчи минглаб товуқлар росмана инқилоб яратишди…

Бу воқеа 7 март куни Франциянинг Бретань вилоятига қарашли фермалардан бирида содир бўлди. Тулки одатига кўра астагина товуқхонага кириб борди. Кириши билан эшик автомат тарзда ёпилиб қолди. Товуқхонада уч мингта макиён умргузаронлик қилаётганди. Улар тулкини кўргандаёқ ўзаро келишишган бўлса керак-да, баравар унга ташланишди. Очопат тулкини бурчакка қисиб олишди-да, чўқиб ташлашди. То ўлмагунча чўқийверишди. Айтишларича, […]

Hordiq.uz 

ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

1. Тошбақа бош миясиз ҳам яшай олади. Масалан, италиялик олим Франческо Реди XVII асрда тошбақанинг бош миясини олиб ташлаган. Шу тошбақа бош миясиз ярим йил умр кўра олган. 2. Бир чашка шакарсиз қора кофе таркибидаги калория нол фоизни ташкил этади. 3. Қадимий римликлар тишларини қуритиб, майдаланган сичқон мияси билан тозалашган. 4. Ниманидир ҳидлаганингизда, шу […]

Zamin.uz 

«Бошқача Америка»: боласини пора билан ўқишга киритган ота-оналарни 20 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда

Фото: «SFGate»/Уильям Сингер. АҚШдаги бир қатор нуфузли университетлар улкан можаро марказида қолди. Ўнлаб ота-оналар фарзандларини пул билан ўқишга киритишда айбланяпти, улар орасида актрисалар — Лори Лафлин ҳамда Фелисити Хаффман ҳам бор. Бу ҳақда «Euronews»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда. «Associated Press» хабарига кўра, актриса Фелисити Хаффман чорак миллион долларлик гаров пули эвазига эркинликка чиқарилган. Тергов маълумотларига қарайдиган бўлсак, ота-оналар университетлар ходимларига фарзандларига... Читать дальше...

Hordiq.uz 

ЎЗГА ДУНЁДАН КЕЛГАН ЭГИЗАКЛАР…

Бу жумбоқларга тўла ҳодиса 1963 йили Барбадосда Жун ва Женнифер Гиббонс деган эгизак қизлар дунёга келиши билан боғлиқ. Улар билан боғлиқ жумбоқнинг биринчиси эгизаклар инсоният тилида гапирмаслигидир…     ЯНГИ ТИЛ КАШФ ЭТИШ Ҳа, бу қора танли қиз эгизаклар кунларнинг бирида ўзаро келишиб, ҳеч ким тушунмайдиган тил ўйлаб топишди. Чунки икковлари ҳам инсоният […]

Zamin.uz 

Йўл ҳаракати қоидаси бузилиши учун қўлланган жариманинг 10%и ЙПХ ходимларига берилади

Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган. Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл... Читать дальше...

Zamin.uz 

Киркоровнинг ҳаётига суиқасд уюштирганлар бу ишда Галкинни айблашмоқда

2017 йили тўрт нафар доғистонлик Россия халқ артисти, Алла Пугачёванинг собиқ турмуш ўртоғи Филипп Киркоров ҳаётига суиқасд уюштиришда айбланиб қўлга олинган. Ўшанда 6 июль куни Доғистондаги «Хазар» ресторанида Филип Киркоров концерт берган. Концерт пайтида тўрт жиноятчи портловчи қурилмаларни ишга тушириши керак эди. Улар 20 ёшли Хидирнаби Казуев, Габибула Халдузов, Самир Ибрагимов, Шамиль Муҳаммедов эди. Улар қўлга олингандан бери кўп маротаба кўрсатмаларини ўзгартиришди. Терговчилар жиноий иш тафсилотларини ўрганиб чиққач... Читать дальше...

Zamin.uz 

Самарқандда ўқувчи қиз кийим дўконига ўғриликка тушди (фото)

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ 12 март куни соат 02:07 да Жомбой туман қўриқлаш бўлими ТҚПга туманнинг Галакапа кўчасида жойлашган «Жасур-Санжар савдо» МЧЖга қарашли кийим дўконига бузиб кириш ҳолати рўй берганлиги ҳақида сигнал келиб тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди. Жомбой туман ИИБ ТҚПнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб бориб объектни кўздан кечирганда объектнинг кўча томондаги ойнаси ғишт ёрдамида синдирилганлиги аниқланган. Читать дальше...

Zamin.uz 

«Дизайн» жамоаси аъзолари ижод оғушида

«Дизайн» жамоаси аъзоси Саъдулла Фатхуллаев ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига ўзига хос сурат жойлаштирди. Унда жамоа аъзоларининг барчаси бир стол атрофида йиғилишгани акс этган. Қобил Каримбердиевнинг синчков қараб туришидан «Дизайн» жамоаси ижод оғушида эканлиги сезилиб турибди.