World News in Uzbek
Май
2020

Новости за 21.05.2020

Озодлик Радиоси 

Мустақил тадқиқотчилар: Сардоба фалокати сабабларини аниқлаш учун унинг лойиҳаси ва қурилишига оид маълумот керак!

Ҳолландияда жойлашган  “Deltares“ тадқиқот марказининг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидаги техноген фалокат сабаблари ҳақида ўтказган дастлабки хулосаси турли талқинларга сабаб бўлмоқда. 17 май куни маҳаллий нашрлар 10 саҳифадан ошиқ хулосада келтирилган бир қатор сабаблардан айнан табиий офат омилини ажратиб олиб¸ “нидерландиялик экспертлар ҳам Сардоба фалокатига кучли шамол ва ёғингарчиликни сабаб қилиб кўрсатди” деб хабар қилди. Айни пайтда¸ 21 май куни  BBC ўзбек хизмати суҳбатлашган... Читать дальше...

Zamin.uz 

Алишер Усмонов Намангандаги эҳтиёжманд оилаларга 12,5 миллиард сўм ажратди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди. «Тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатди. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган. Миллиардер томонидан ажратилган маблағ «Ўзмиллийбанк» пластик карталарига ўтказилиб... Читать дальше...

Zamin.uz 

Зироат Мирзиёева эвакуация қилинган сирдарёликларни йўқлади (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

21 май куни Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори атрофидаги фавқулодда вазият рўй берган ҳудудларга ташриф буюрди ҳамда сув тошқини бўлган ерлардан эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди. Суҳбат чоғида мамлакатимизнинг биринчи хоними одамларнинг аҳволи, саломатлиги, вақтинчалик яшаш жойларидаги шароит билан танишди, уларга самимий сўзлар билан далда берди. «Ташқаридан тушкунликка тушманг, бу кунлар ўтиб кетади, дейиш осон. Лекин ҳозир ичингиздан нима ўтаётгани фақат сизга маълум! Ўғлим бошпанали бўлсин деб, ўзингиз емай, иморат кўтаргансиз. Читать дальше...

Zamin.uz 

Бугунги коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўп қисми аҳоли орасида аниқланган — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 3 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди. «2020 йил 21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида. Бугун жами 28та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 7та ҳолатда халқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчиларига ташхис қўйилган бўлса, яна 1 ҳолат хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасида тасдиқланди. Қайд этилишича... Читать дальше...

Zamin.uz 

Президент: Бу – дунёқараш ўзгариши, имкониятлар натижаси — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди. Корхона биноси қарийб ўн уч йил қаровсиз ётган эди. Тадбиркорга «ноль» қийматда берилгач, вазият тамомила ўзгарди. 6,5 миллион доллар маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, Америка Қўшма Штаталари, Италия, Япониядан тикувчилик ва матога ишлов бериш дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. Замонавий қиёфа касб этган корхона ўн кун аввал фаолият бошлади. Бу ерда йилига ўртача... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Саудия Арабистони муфтийси ҳайит намозини уйда адо қилишга фатво берди

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарган. Бу ҳақда Тошкент Ислом институти сайти маълумот тарқатди. Фатвога кўра, ҳайит намози икки ракъат, олти такбир билан хутбасиз адо этилади. Қайд этилишича, барча мазҳаблар қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмаслигига иттифоқ қилганлар. Шу тариқа, мазкур намоз қуёш... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ички ишлар вазирлиги Сардобадаги талофатлар ҳақида янги фактларни эълон қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда "Сардоба" сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида содир бўлган сув тошқини натижасида талофат етган ҳудудларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ҳозирда зарар етган ҳудудларни ободонлаштириш ва хавфсиз ҳудудга айлантириш учун ички ишлар органларининг жами 1 минг 271 нафар ходими сафарбар қилинган. Хатлов тадбири давомида жами 3 448 нафар фуқаронинг фуқаролик... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Рамазон ҳайити Ўзбекистонда ҳам 24 майга белгиланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Президентнинг расмий сайтида ёйинланган қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатда Рамазон ҳайити бу йил 24 май куни нишонланади. Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги... Читать дальше...

Zamin.uz 

Эртага юртимизда об-ҳаво қандай бўлади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Читать дальше...

Zamin.uz 

Шерободда қовун пишди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Шеробод туманидаги “Шеробод Агро Импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу йил 25 гектар ер майдонида қовуннинг Голландиядан олиб келинган мазаин ва дакара нави экилиб, парваришланди. Юқори агротехник тадбирлар натижасида айни пайтда тилими тилёрар ва харидоргир қовунлар пишиб етилди. Бунинг натижасида эртапишар қовунлар халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда. Шу билан бирга етиштирилган бу тур маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилади. Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги... Читать дальше...