World News in Uzbek
Декабрь
2024

Новости за 21.12.2024

Озодлик Радиоси 

Энергетика вазирининг “тўкилган” обрўси

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди. Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.

Озодлик Радиоси 

Муҳаммад Солиҳнинг кечаги ва бугунги куни

Ўттиз йилдан буён муҳожиротда яшаб келаётган ўзбекистонлик атоқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ 20 декабрь куни 75 ёшга тўлди. Ушбу фильмда диссидент ижодкор ва мухолифатчи сиёсатчининг ўтмиш ҳаёти ва шу кундаги ижодий лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Озодлик Радиоси 

Рус генералининг ўлими. Ҳибсдаги ўзбек ҳақида нима маълум?

Москвада рус генерали ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиришда айбланаётган тошкентлик 29 яшар Аҳмаджон Қурбоновнинг оиласи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида қолмоқда.