World News in Uzbek
Январь
2025
26
27
28
29
30
31

Новости за 09.01.2025

Zamin.uz 

10 январдан валюталарнинг янги курси белгиланди

Марказий банк 2025 йил 10 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади. Унга кўра:

  • АҚШ доллари курси 22,54 сўмга тушиб, 12 940,44 сўм этиб белгиланди.
  • Евро курси 41,38 сўмга тушди ва 13 336,42 сўм бўлди.
  • Фунт-стерлинг курси 245,47 сўмга тушди ва 15 894,74 сўм бўлди.
  • Россия рубли 126,85 сўм этиб белгиланди (+3,17).
  • Қозоғистон тенгеси 24,62 сўм бўлди (-0,01).

Zamin.uz 

Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгийўл туман бўлими давлат инспекторларига нисбатан хизмат вақтида номаълум шахслар томонидан безорилик ҳаракатлари содир этилди.

Жорий йил 4 январь куни Янгийўл тумани Самарқанд МФЙ ҳудудида туман Экология бўлими бошлиғи А.Н. ҳамда бош мутахассис А.Ж. навбатдаги назорат рейд тадбирларини олиб бораётган пайтда уларга нисбатан безорилик жинояти содир этилган.

Хабарда айтилишича, 4 нафар номаълум шахс... Читать дальше...

Zamin.uz 

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:

  • 2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Хорижий жангарилар Сурия армиясида лавозим олди. Бу ҳукуматларни ташвишга солади

Хабар қилинишича, Суриянинг янги раҳбарлари қатор хорижий исломий жангчиларга, жумладан, хитойлик уйғурлар, этник албан ва тожик фуқаросига юқори мартабали ҳарбий лавозимларни берган. Бу уларнинг ватанларида хавотир уйғотмоқда, бироқ Яқин Шарқ бўйича етакчи мутахассис уларнинг инқилобни ўз мамлакатларига олиб киришга уриниши эҳтимолдан узоқ эканлигини таъкидлайди. Суриянинг янги бошқарувчилари  бир нечта хорижлик исломий жангчиларга юқори мартабали ҳарбий лавозимларни берган бўлиб, бу...

UzNews.uz (ru) 

Ограничение выпуска карт создаёт проблемы для экономики и нарушает права граждан — мнение эксперта 

Эксперт Ахрор Махмудов рассказал, что ограничение на выпуск платёжных карт не только не решит проблему мошенничества, но и создаст ненужные барьеры для населения и бизнеса.

Zamin.uz 

АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи

Спикер Жонсон Конгрессда нутқ сўзлаган Нетаняҳуни олқишламоқда.
Фото: AP
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида яқин кунларда Халқаро жиноят судини (ХЖС) жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси овозга қўйилади. Бу ҳақда Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон маълум қилган.

Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлари содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Читать дальше...

Zamin.uz 

«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп иккинчи муддати давомида шамол станциялари қурилишига қарши қаттиқ курашмоқчи, деб хабар берди Energy Connects портали.

У Оқ уйга кирган илк куниёқ шамол парраклари қурилишига қарши фармонни имзоламоқчи. Шамол энергетикасига миллиардлаб доллар сармоя тикилган лойиҳалар тақдири савол остида қолади.

«Биз шундай сиёсат юритамизки, унда биттаям шамол заводи (станцияси) қурилишига рухсат берилмайди», — деди Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Неймар: “Мен Роналдунинг фикрига тўлиқ қўшиламан”

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар Жуниор Криштиану Роналдунинг яқинда Саудия лигаси Лига 1 дан кучли деган фикрига қўшилди.

“Мен Криштианунинг барча гапларига қўшиламан. Бунга сабаб ҳам келтира оламиз. Ҳақиқатдан, Саудия Про лигаси Лига 1 дан ҳозирги кунда кучли. Бу ерга келишимдан аввал бироз ҳаяжонланиб, хавотирда эдим.

Бироқ, Саудия мени жуда гўзал кутиб олди. Одамларнинг ҳаракатерлари, муомалалари, деярли барча нарса идеал эди. Шу сабабли, мен ҳам бу чемпионатни Франция лигасидан устун кўраман” – деди бразилиялик юлдуз. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар...

Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар ҳақида давом этамиз. Бугун критериямизга мос келадиган яна бир таниқли спортчи, бокс бўйича Олимпиада совриндори, кабо-верделик Даниэль де Пина қандай қилиб ўзбек йигитларига мағлуб бўлгани ҳақида эслаб ўтамиз.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари

-51 кг вазн тоифасида иштирок етган де Пина иккинчи даврадан баҳсларга қўшилди ва бирдан анча номдор рақиб – Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Шаҳобиддин Зоировга рўбарў келди. Шубҳасиз... Читать дальше...

Zamin.uz 

Лос-Анжелес ёнмоқда: 5 киши ҳалок бўлган ва зарар миқдори 50 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Лос-Анжелес округи (Калифорния, АҚШ)да рўй берган ёнғинларда камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда округ шерифи Роберт Луна ABC телекомпаниясига маълум қилди.

Калифорния ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, ушбу Лос-Анжелесдаги ёнғинлар умумий майдони 10 минг гектардан ошган ва тинмай ўсиб боряпти. Мингдан зиёд бино-иншоот оловда кул бўлган. Ҳудуддаги 930 мингдан зиёд истеъмолчи электрсиз қолган.

AccuWeather консультация компанияси Лос-Анжелесдаги ёнғинлардан кўрилган зарар... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Чирчиқ дарёсида рейд: Табиатга 675 миллиард сўм зарар етказилган

Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирларида табиатга қарийб 675 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.  Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро А.Қ. дарёдан Volvo экскаватори ҳамда Howo юк машинаси ёрдамида табиий қум-шағал қазиб, “С.Қ.М” МЧЖ тош майдалаш цехига олиб кетаётганда ушланган.  Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан...

Zamin.uz 

Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради

Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдоров нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг саралаш баҳсларида ярим финалга чиққанини хабар қилган эдик.

Шахматчимиз ярим финалда хитойлик рақиби Ю Янг Йига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, турнир финалига чиқди.

Афсуски, финалда қизғин кечган баҳсда Владимир Федосеевга имкониятни бой бериб, турнирнинг асосий босқичига йўл ололмади.

Эслатиб ўтамиз, турнир 7-14 феврал кунлари Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида бўлиб ўтади.

Иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати:
Магнус Карлсен... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Швециядан депортация қилинган фаол Душанбеда қўлга олинди

Швециядан депортация қилинган ва ижтимоий тармоқларда Тожикистон расмийларини танқид қилиб келган фаол Фарҳод Негматов Душанбеда қўлга олинган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизматига Негматовлар оиласининг яқин дўсти маълум қилган.  Фаолга қандай айбловлар қўйилгани ҳозирча номаълум. ИИВ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари бу ҳақда ҳеч қанақа маълумот берган эмас. Унинг исми Тожикистон томонидан қидирувга берилганлар рўйхатида ҳам йўқ.  Фарҳод Негматов уч қизи билан биргаликда ўтган...

Zamin.uz 

Абдуқодир Ҳусанов ўзига жамоа танлади! Визага ҳужжат топширилди...

Абдуқодир Ҳусановнинг фаолияти Франциядан Англия Премьер-лигасига кўчадиган бўляпти. Бу ҳақда бир неча манбалар бирданига маълумот чиқарди. Хусусан, telecomasia.net сайти ўзбек футболчиси Англия чемпиони “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиш учун ишчи виза олиш жараёнини бошлагани ҳақида тезкор хабар чиқарди.

- 20 ёшли футболчи ва унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар Буюк Британияда ишлаш ҳуқуқини берувчи виза олиш учун керакли барча ҳужжатларни топширди.

Абдуқодир Ҳусанов ва унинг... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ҳусанов фантастик нархга кетади, харидор номи ойдинлашиб қолди!

Абдуқодир Ҳусанов ўндан зиёд клуб ўртасида талаш бўлмоқда. Бироқ кўпчиликни Англия ва Испания чемпионатлари – “Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасида ўзбек футболчиси учун кечаётган рақобат қизиқтириб турибди.

Чунки Франция, Италия, Германия, Англия, Испания ва Туркиянинг қолган клублари молиявий имкониятлар бўйича бу клубларга бас кела олмайди.

Вазиятни кузатиб бораётган beritarealmadrid.com сайти Абдуқодир Ҳусанов атрофида юзага келган қизғин вазиятни таҳлил қилди.

Ўзбек футболчиси ҳамманинг диққат марказида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

ОАВ: Андижонда туманлар бюджети қонунчиликка зид тарзда тасдиқланган

Андижон вилоятининг барча туман-шаҳар халқ депутатлари кенгашлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган маҳаллий бюджетни ошиғич равишда, бир кунда тасдиқлади.  Ҳолатни ўрганган Daryo.uz нашри бу ҳол Бюджет кодекси талабларига мутлақо зид, дея хулосага келган.  Маълум бўлишича, туман-шаҳар кенгашлари қарорлари лойиҳалари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2024 йилнинг 27 декабрь куни жойлаштирилган. Муҳокама муддати 2025 йилнинг 11 январигача этиб белгиланган...