Шавкат Мирзиёев: «Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади»
Фото: Президент матбуот хизмати Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги «Саркор» фермер хўжалиги даласида пахта ва ғалла ривожини кўздан кечирди. Фото: Президент матбуот хизмати Тошкент вилоятида 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар натижасида 14,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган. Фото: Президент матбуот хизмати Давлатимиз раҳбари фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан мулоқот қилди. Кейинги йилларда пахта толасини юртимизда қайта ишлаш 30 фоиздан 70 фоизга етказилгани бу соҳада инқилоб бўлгани таъкидланди. – Биз қишлоқ хўжалигида илм, инновацияларни қўлламаганимиз учун ерни «чарчатиб», унумдорликни йўқотиб қўйдик. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириб, маҳсулотларнинг харид нархини оширдик. Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади, – деди Президент.