World News in Uzbek

ОДАМ ОРГАНИЗМИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1. Чақалоқ етти ойлик бўлгунга қадар бир вақтнинг ўзида ютиниш ва нафас олиш хусусиятига эга бўлади.

2. Миядаги асаб импульслари соатига 275 км тезликда ҳаракатланади.

3. Одамнинг бош чаноғи 29 хил суякдан иборат.

4. Бир кун давомида одам организми дунёдаги жами қўл телефонлари биргаликда ишлаб чиқарадиган энергияни ишлаб чиқаради.

5. Бир дақиқада одам организмида 50 та тўқима ўлади ва шунча янгиси пайдо бўлади.

6. Ҳомила уч ойликка тўлгач, ўз бармоқ изларига эга бўлади.

7. Ўнақайлар чапақайларга нисбатан 10 йилча кўпроқ яшаши кузатилган.

8. Одам ҳаёти давомида 150 триллион бит ахборотни хотирасида сақлаб қолади.

9. Танамиздаги жами иссиқликнинг 80 фоизи бошимиздан чиқиб келади.

10. Чалқанчасига фақат биз одамларгина ухлаймиз. Бошқа жонзотлар чалқанча ётиб ухлаш хусусиятига эга эмас.

11. Одам организмидаги фақат битта аъзо қайта тикланиш имконига эга эмас. У бизнинг тишимиздир.

12. Агар одам организмидаги темир моддасини тўпланса, ундан кичкинагина больтча ясаш мумкин бўлади холос.

13. Бир кунда соғлом инсон ўртача 23000 марта нафас олади.

14. Кулганда, одамнинг жами 18 та мушаги баравар ишлайди.

15. Бир кунда одам ўртача 5000 та сўзни тилига кўчиради.

16. Юрак асосан ҳафтанинг якшанбадан душанбага ўтар кечаси хуруж қилади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Читайте на сайте