КУН КУЛГИСИ…
* * *
Ўтмишдан фақат унга ўз ақлини, номусини ва виждонини бағишламаганларгина қўрқишмайди.
* * *
Агар даҳо ҳали қўлга тушмаган ва тан олинмаган бўлса, демак, у ҳали тирик.
* * *
Склерознинг энг оғир формаси бегона аёлни уйингга олиб келдинг-у, нима мақсадда олиб келганингни унутиб қўйишдан иборатдир.
* * *
Бирга яшаганларига 75 йил тўлиши муносабати билан байрам қилаётган чол кампиридан сўради:
— Менга қара, 75 йил ичида биз сен билан ўн ўғилни вояга етказдик. Ҳаммаси бир-бирига ўхшайди-ю, фақат биринчиси бошқаларидан сал фарқ қилади-да! Ё қачонлардир менга хиёнат қилганмисан-а?
— Чол, тан оламан, қачонлардир гуноҳга ботганман.
— Хўш, биринчи ўғлингнинг отаси ким?
— Сиз.
* * *
Ғарб мамлакатларидан бирида яшовчи эркак бир йигитни врачга олиб келди.
— Дўхтир, ёрдам беринг! Мен куёвимнинг оёғидан отиб қўйдим!
— Ие, одам ҳам ўз куёвини отарканми?
— Мен отаётганимда ҳали у куёв бўлишга розилик бермаганди-да!
* * *
— Ойи, ойи!..
— Бас қил!
— Ойижон!
— Нима дейсан?
— Ҳожатхонага чиқиб келсам майлими?
— Дарсингни тайёрлаб бўлдингми?
* * *
Келин дугонасига деди:
— Қайнонам дунёда энг бебаҳо аёл. Фақат бир камчилиги бор-да!
— Қандай камчилик?
— Нафас олади.
* * *
Бойваччанинг хотини эрига деди:
— Дадаси, мен сизнинг эски, йиртилиб қолган костюмингизни ахлатга ташлаб юбордим!
— Нима?.. Жиннимисан? Энди солиқ идорасига нима кийиб бораман?
* * *
— Дугонажон, севги деганда нимани тушунасан?
— Э, буни эркаклар аёлга пул сарфламаслик учун ўйлаб топишган.
* * *
Телебошловчи эълон қилди:
— Омон бўлинг, азиз телетомошабин! Энди ярим тунда одатимизга кўра сизнинг хонадонингизда учрашамиз!
Шунда телевизор қаршисида ўтирган эркак ўзича ғудраниб қўйди:
— Вой-бў, шу гапингга ишондим-а? Мана шу биринчи каналдагиларнинг ёлғон гапиравериши жонга тегди-да!