World News in Uzbek

Россиялик врач аслида наркотик савдоси билан шуғулланаркан…

Яқинда Россиянинг Кемерово шаҳридаги касалхоналардан бирида 31ёшли жарроҳ қўлга олинди. Маълум бўлишича, у наркотиклар савдоси билан шуғулланаркан. Жарроҳнинг уйи тинтув қилинганда, полициячилар таркибида наркотиги бор, аммо номи қайд этилмаган беш грамм дори воситаси, 1, 5 грамм экстази, икки грамм гашиш ва 0, 5 грамм амфетамин топишди. Жарроҳ ҳақиқатан уйида наркотик моддалар сақлаганлигини тан олди. Аммо уларни ўзи учун олиб қўйганини айтиб терговчиларни чалғитишга уринди. Лекин ёлғони ўтмади. Терговчилар айнан у наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишини аниқлашди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари бошланган.

Дарвоқе, шу йил апрел ойида Барнаулда истиқомат қилувчи врач-нарколог ва унинг қўлида даволанган эркак биргаликда наркотик савдоси билан шуғулланиб келгани маълум бўлган. Улар банкдан олган кредитни ёпиш, ижарадаги квартира ҳақини тўлаш ниятида шундай ишга қўл уришган экан.

Читайте на сайте